Жаҳон | 19:40 / 26.02.2018
33622
2 дақиқада ўқилади

Марказий ва Шарқий Европа, МДҲ мамлакатларининг энг яхши банкнотаси аниқланди

Фото: FOR.kg

2 минг сом номиналли эсдалик банкнотаси Марказий ва Шарқий Европа, шунингдек МДҲ мамлакатлари орасида ўтказилган "2018 йилнинг энг яхши минтақавий банкнотаси" нуфузли халқаро танловининг ғолиби бўлди. Бу ҳақида 24.kg сайтида маълум қилинди. 

Маълумотларга кўра, энг яхши минтақавий банкнота танлови ҳар йили ўтказиладиган High Security Printing халқаро конференцияси доирасида ўтказилган. У 2018 йилнинг 19-21 февраль кунлари Варшава (Польша) шаҳрида бўлиб ўтди. 

High Security Printing — бу банкнота ва бошқа қимматбаҳо қоғозларни ишлаб чиқиш, босмадан чиқариш, уларнинг ҳимоявий элементлари масалаларига бағишланган энг йирик минтақавий конференция.

Энг юқори мукофотга шунингдек Россиянинг 200 ва 2 минг рубль номиналли банкоталари, Арманистоннинг 500 драм номиналли эсдалик банкнотаси, Польшанинг 500 злотий номиналли эсдалик банкнотаси ҳамда Грузиянинг 5 лари номиналли банкнотаси даъвогарлик қилди.

"Йилнинг энг яхши минтақавий банкнотаси" мукофоти дизайн, бадиий безак контекстида замонавий ҳимоя элементларидан фойдаланиш, шу билан бирга, банкнотанинг технологик таъминоти ва ҳимояси бўйича эришилган юксак ютуқлар учун топширилади. Бунда маданий мероснинг акс этиши, шунингдек дизайннинг долзарблиги ва эмитент-мамлакат рамзларига алоҳида эътибор қаратилади", - дейилади хабарда.
 
Таъкидлаш жоизки, Қирғизистоннинг 2 минг сомлик эсдалик банкнотаси 2017 йилнинг 17 ноябрида ишлаб чиқарилган ва бир неча саналарга бағишланган - Қирғизистон мустақиллигининг 25 йиллиги, Миллий банк ташкил бўлгани ва миллий валютанинг жорий қилинишига. 

Мавзуга оид