Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда МДҲ давлатлари махсус хизматлари раҳбарлари йиғилади
МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 57-мажлиси ва МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўтказилади.
Жорий йилнинг 16-17 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 57-мажлиси ҳамда МДҲга аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси бўлиб ўтади.
Ушбу мажлисларда Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон ва Туркманистон махсус хизматлари раҳбарлари иштирок этади.
Тадбирларда, шунингдек, МДҲ ижроия қўмитаси ва МДҲга аъзо давлатлар Аксилтеррор маркази вакиллари ҳам қатнашади.
Ушбу анжуманлардан кўзланган асосий мақсад ҳамдўстлик маконида хавфсизликни таъминлаш, шу жумладан, халқаро терроризм ва экстремизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, ахборот хавфсизлигига таҳдидлар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний халқаро айланмасига қарши курашиш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.
Йиғилишлар давомида замонавий таҳдидлар ва ўзаро ҳаракатларни мувофиқлаштиришга оид кенг қамровли масалалар кўриб чиқилиши кутилмоқда.
Музокаралар якунида делегациялар раҳбарлари минтақавий ва глобал хавфсизликни таъминлаш борасида ўзаро ҳамкорликнинг аниқ вазифа ва йўналишларини белгилаб олади.
Мавзуга оид
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026