Жаҳон | 10:28 / 26.02.2018
17898
1 дақиқада ўқилади

Саккизта коллеж Ахборот технологиялари вазирлигига ўтказилади

Фото: tpkit.uz

АКТ соҳасидаги саккизта касб-ҳунар коллежи Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ўтказилади. Бу президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан назарда тутилган.

1 сентябргача коллежларни вазирлик таркибига ўтказиш бўйича ташкилий чоралар кўрилади. Кутилишича, бу АКТ соҳасида кадрлар тайёрлашни такомиллаштиришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, мактабларда информатика дарслари кўпайтирилади, деб ёзмоқда Spot.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ахборот технологиялари вазирлигида 4 та таркибий бўлинма ташкил этилгани хабар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид