Спорт | 08:06 / 26.02.2018
15953
2 дақиқада ўқилади

Усэйн Болт футбол клуби билан шартнома имзолаганини маълум қилди 

Спринтерлик югуриш бўйича 8 карра Олимпия чемпиони, ямайкалик Усэйн Болт футбол клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда унинг ўзи Twitter’да маълум қилди. 

“Мен футбол клуби билан шартнома имзоладим. Қайси клуб билан эканлигини эса 27 февралда билиб оласиз”, деб ёзган 31 ёшли Болт.

Болт 2017 йил августда Лондонда ўтган жаҳон чемпионатидан кейин фаолиятини якунлаган. У 100 ва 200 метрга югуришда қаторасига учта Олимпиадада (Пекин, Лондон, Рио-де-Жанейро) олтин медални қўлга кирита олган ягона спортчи ҳисобланади. Шунингдек, унга 100 ва 200 метрга югуриш бўйича амалдаги жаҳон рекордлари тегишли. 

Январь охирида Болт ЖАРнинг “Мамелоди Сандаунз” футбол клуби машғулотларида иштирок этаётгани маълум қилинганди. У “Манчестер Юнайтед” ва “Барселона”га қарши ўртоқлик учрашувларида ўйнашни режалаштирганди, бироқ жароҳати туфайли ўз режаларини ўзгартиришига тўғри келган.

Мавзуга оид