Жаҳон | 07:29 / 27.02.2018
5666
1 дақиқада ўқилади

Папуа-Янги Гвинеяда зилзила оқибатида 30дан кўпроқ одам ҳалок бўлди

Фото: Rowan Callick

Папуа-Янги Гвинеяда 26 февраль соат 4 атрофида юз берган 7,5 магнитудали зилзила оқибатида 30 дан кўпроқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Channel News Asia хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, табиий офатдан 300 дан кўпроқ одам жабрланган, кўплаб биноларга шикаст етган. Баъзи ҳудудлар электр таъминотисиз қолган. Шунингдек, мамлакатда айни вақтда авиаалоқа издан чиққан.

Зилзила оқибатларини бартараф этиш учун армия жалб қилинган.

Австралиялик сейсмологлар маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 9 км чуқурликда, маркази 50 минг кишилик Менди шаҳридан 104 км ғарбда бўлган.

 twitter.com/emmswaim
Фото: Rowan Callick
REUTERS / Jerome Kay

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид