Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳодир Жалолов: «Ўзбек боксчиларининг аҳиллигига бутун дунёда тан беришади»
WSB йўналишидаги мусобақаларда иштирок этаётган «Uzbek Tigers» жамоаси боксчиси, +91 кг вазн тоифасида рингга чиқадиган Баҳодир Жалолов эртага бўлиб ўтадиган жанги олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Бу сафар тайёргарлик ҳар сафаргидан жиддийроқ бўлди, деб айта оламан. WSB йўналишидаги жангларда тобора кучли бўлиб бораётганимни ўзим ҳам ҳис қиляпман. Худо хоҳласа, эртага бўлиб ўтадиган жангда чиройли жанг қилиб, ғалаба қозонаман ва буни исботлайман, деб умид қиламан.
— Кечаги жангларда ҳам худди ўзингиз рингга чиққандик бўлдингиз...
— 1-турда Кубага қарши жангда мағлубиятга учрагандик. Йигитлар кеча улардан биз учун ҳам реванш олишди. Мағлубият аламини унутиш учун ҳам бу ғалаба керак эди. Шу боис қўлдан келганча, шерикларимизни қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилдик.
Бутун дунёда ўзбекистонлик боксчиларнинг аҳиллигига тан беришган. Риода ўтган олимпида вақтида ҳам, жаҳон чемпионатида ҳам рақиб жамоалар буни кўп гапиришарди. Овқатлангани ҳам бутун жамоа бўлиб чиқиб, бутун жамоа бўлиб қайтардик. Бразилияда Россия терма жамоаси мураббийи бунақа аҳил жамоани кўрмагандим, тан бердим сизларга деганди.
Ишонинг бунақа жамоа ҳеч қаерда йўқ. Ўшандаёқ биз аҳил жамоа эканимизни кўрсата олганмиз. Ўшандан бошлаб ким Ўзбекистон номидан рингга чиқса, уни имкони борича қўллаб-қувватлашга ҳаракат қиламиз», дея гапириб ўтди Баҳодир Жалолов KUN.UZ мухбири билан интервью чоғида.
Мавзуга оид
18:18 / 10.05.2026
Баҳодир Жалолов Англиядаги бокс оқшомида рақибини техник нокаут билан енгди
10:10 / 07.10.2025
Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
16:32 / 13.06.2025
Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги жанги санаси ва рақиби маълум бўлди
08:07 / 06.04.2025