18:25 / 28.02.2018
28619

Бектемир Мелиқўзиев нега жангларда кўринмай қолганига изоҳ берди

Бутунжаҳон бокс сериясида (WSB) мусобақаларда қатнашаётган «Uzbek Tigers» жамоаси аъзоси, -81 кг вазн тоифасида рингга кўтариладиган Бектемир Мелиқўзиев «Colombia Heroicos»га қарши бўлиб ўтадиган жанг олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бектемир сўнгги вақтларда нима сабабдан кам кўриниш берганини ҳам изоҳлади.

«Ҳамбургда ўтган жаҳон чемпионатидан сўнг белимда жароҳат бор эди. Ўша жароҳатимни даволатиб олишга қарор қилдим. Муолажаларни тугатиб, машғулотлар орқали яна қайтдим. Эртанги жанг 2018 йилдаги илк рингга чиқишим бўлади.

Рақибларимиз номи маълум бўлгач, улар ҳақидаги маълумотларни интернет орқали топишга ҳаракат қилдик. Рақибимнинг жанглари ёзилган видеоларни кўриб, уни ўргандик. Мураббийлар билан таҳлил қилиб, шунга яраша тайёргарлик кўрдик», дея гапириб ўтди Мелиқўзиев KUN.UZ мухбирига берган интервьюсида.

Top