Спорт | 19:00 / 28.02.2018
12707
1 дақиқада ўқилади

Элмурат Тасмурадов тўрт карра Осиё чемпионига айланди

Фото: Элмурат Тасмурадов

Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионатида Элмурат Тасмурадов олтин медални қўлга киритди. Бу ҳақда турнир расмий сайтида маълумот берилган.

Бу сафар 63кг.гача вазн тоифадасида гиламга чиққан ўзбекистонлик спортчи ҳал қилувчи финал баҳсида қирғизистонлик Урмат Аматовни 8:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 

Маълумот учун, ушбу чемпионлик Тасмурадов учун Осиё чемпионатидаги тўртинчи олтин медалдир. Элмурат бунгача Деҳли (2013), Астана (2014) ҳамда Доҳа (2015) шаҳарларида ўтказилган Осиё чемпионатларида олтин медалларни қўлга киритган. Рио олимпиадаси совриндори, шунингдек 2012 йилда Кумида ўтган қитъа чемпионатида эса у кумуш медаль билан кифояланганди.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид