Тасмурадов илк жангда, Абдуллаев чоракфиналда ютқазди
1 август куни Токио Олимпиадасида кураш бўйича мусобақалар бошланди, юнон-рум кураши бўйича дастурда ўзбекистонлик курашчиларнинг икки нафари иштирокини бошлади.
-60 кг вазн тоифаси вакили, Рио Олимпиадаси бронза медали соҳиби Элмурат Тасмурадов дастлабки босқичда украиналик Ленур Темировга тўқнаш келди. Аммо бу баҳсда асли Ўзбекистонда туғилган, ҳозирда Украина байроғи остида қатнашаётган, икки марта Европа чемпионати бронза медали совриндори, бир марта Жаҳон чемпионати бронза медали совриндори бўлган Ленур Темиров 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди.
Энди Тасмурадов бронза учун курашда қатнашиш учун Темиров финалга чиқишини кутади. Темиров чоракфиналда арманистонлик Армен Меликянни 8:4 ҳисобида мағлуб этди. Яримфиналда япониялик Фумито Кеничарога қарши баҳс олиб боради. Яримфинал баҳслари Тошкент вақти билан соат 14:00дан кейин бошланади.
-130 кг вазн тоифаси вакили Мўминжон Абдуллаев биринчи даврада эстониялик Артур Витининни таслим этди. Ушбу баҳсни ўз фойдасига ҳал қилиш учун ўзбекистонлик спортчи 31 сония сарфлади. Якуний ҳисоб 8:0.
2018 йилги Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпионатларида икки мартадан кумуш ва бронза медалларига эга чиққан Абдуллаев чоракфиналда чилилик Ясмани Акоста Фернандесга қарши кураш олиб борди ва 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
Мўминжон бронзага ўтиш баҳсларида қатнашиши учун Фернандес финалга чиқиши керак бўлади.
Жаҳон чемпионати бронза медали совриндори, Жанубий Америка чемпиони, Жанубий Америка ўйинлари ғолиби, Панамерика чемпионати ғолиби бўлган чилилик спортчи яримфинални грузиялик Якоби Кажайяга қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

00:07 / 01.08.2021
Токио-2020. Курашчилар курашга қўшилмоқда, Жалолов медални нақд қилиши мумкин

20:19 / 18.02.2020
Элмурат Тасмурадов беш карра Осиё чемпиони бўлди

12:36 / 17.09.2019
Элмурат Тасмурадов ва Жалгасбай Бердимуратов Олимпиадага йўлланма олди

10:00 / 17.09.2019