Фан-техника | 01:28 / 28.02.2018
11799
2 дақиқада ўқилади

Европанинг энг харидоргир машиналари рейтинги тузилди

Европада энг харидоргир автомобиль Volkswagen Golf бўлиб қолмоқда. Бу машинадан январь ойининг ўзида 45 минг 93 дона сотилган, бу кўрсаткич 2017 йилгига нисбатан 16,1 фоиз кўпроқдир.

Volkswagen Golf

    
Focus2move таҳлилчилари маълумотларига кўра, Европа бозорида етакчилар ўзгарди: агар Golf’дан ҳанузгача ҳеч бир модел ўтолмаётган бўлса, янги рейтингда 2-ўрин Volkswagen Polo’га насиб қилган. Бу машинадан январда 27268 дона сотилган (4,9 фоиз ўсиш), ваҳоланки аввалги рейтингда бу ўринни Renault Clio эгаллаган.

Volkswagen Polo’

3-ўринни Ford Fiesta эгаллаган. 26 минг 727 дона сотилган бу машина бир йил аввал Европада 5-ўринни эгаллаган.

Ford Fiesta

Рўйхатнинг кейинги ўринларини мос равишда 25507 ва 23958 дона сотилган Renault Clio (4 фоиз камайиш) ва Volkswagen Tiguan (1,6 фоиз ўсиш) эгалламоқда.

Етакчи ўнталикнинг 6-ўрнини 21159 дона сотилган Skoda Octavia (6,8 фоиз ўсиш) эгалламоқда, сўнгра 21708 дона сотилган Nissan Qashqai кроссовери (2,3 фоиз ўсиш) ва 21459 дона сотилган Peugeot 208 (5,8 фоиз ўсиш) келмоқда.

Охирги ўринларни Ford Focus ва Toyota Yaris эгаллаган. Ўтган ой бу машиналардан мос равишда 19 435 (7,5 фоиз ўсиш) ва 18 812 (17,3 фоиз ўсиш) дона сотилган.

Мавзуга оид