Жаҳон | 11:05 / 28.02.2018
4321
1 дақиқада ўқилади

Папуа – Янги Гвинеяда яна бир кучли зилзила, қурбонлар бор

Фото: twitter.com/CalebOtto4

Папуа – Янги Гвинеяда яна бир кучли зилзила юз берди, унинг магнитудаси 6,0ни ташкил этди, деб хабар бермоқда АҚШ Геология хизмати.

Ер ости силкинишлари Тошкент вақти билан соат 7:45да мамлакат марказий қисмидаги Тари шаҳридан 59 километр жануби-ғарбда қайд этилди. Ер қимирлаши ўчоғи 10 километрлик ер тубида жойлашгани айтилмоқда. Reuters агентлиги хабарига кўра, Тарида бир киши ҳалок бўлди, яна 5 киши яқин ерда жойлашган қишлоқнинг кўчки остида қолиши туфайли ҳаётдан кўз юмди.

Эслатиб ўтамиз, Папуа - Янги Гвинеяда 26 февраль соат 4 атрофида юз берган 7,5 магнитудали зилзила оқибатида 30 дан кўпроқ одам ҳалок бўлганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид