Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трампнинг куёвига махфий маълумотларга кириш даражаси пасайтирилди
Фото: Getty ImagesKevin Lamarque/Reuters
Оқ уйнинг баъзи ходимларига, жумладан АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви ва катта маслаҳатчиси Жаред Кушнерга махфий маълумотлардан фойдаланиш ички даражаси пасайтирилди. Бунга Оқ уй аппарати раҳбари Жон Келлига расмий шахсларнинг миллий махфий маълумотлардан фойдаланиши бўйича янги айбловлар қўйилгани сабаб бўлди, деб хабар бермоқда CNN Кушнер оиласидаги манбага асосан.
Хабар қилинишича, Кушнер ва Оқ уй бошқа ходимларининг ҳужжатлардан фойдаланиш даражаси «ўта махфий»дан «махфий»га туширилган. Бу эса улар айни дамда барча ички ҳужжатлардан фойдалана олмаслигини англатади.
Вазият билан таниш манбанинг маълум қилишича, Кушнер фойдаланиш даражаси пасайтирилганига оид қарорга рози ва уни яна кўтаришлари учун АҚШ президентига мурожаат қилмайди.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
14:49 / 27.02.2026
Axios: Зеленский РФ билан урушни йил охиригача тугатишга умид қилмоқда
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
23:29 / 22.01.2026