20:40 / 01.03.2018
20650

Бектемир Мелиқўзиев тўла устунлик билан ғалаба қозонди

WSB сериясига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Uzbek Tigers» ва «Colombia Heroicos» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг навбатдаги жанги бўлиб ўтди.

-81 кг вазн тоифасида Бектемир Мелиқўзиев Диего Мотоага қарши рингга чиқди.

Жанг ўзбекистонлик боксчининг тўлиқ устунлиги остида ўтди ва ҳакамлар бир овоздан Бектемир Мелиқўзиевнинг ғалабаси ҳақида эълон қилишди - 5:0.

Шу тариқа, «Uzbek Tigers» - «Colombia Heroicos» жамоалари ўртасидаги ҳисоб 3:1 кўринишини олди ва ўзбекистонлик боксчилар муддатидан олдин ғалабага эришди.

Энди, кечанинг охирги жангида +91 кг вазн тоифаси вакиллари Баҳодир Жалолов ва Кристиан Салседо рингга кўтарилади.

Top