«Uzbek Tigers» - «Colombia Heroicos». Биринчи жангда мағлубият
Бугун, 1 март куни Тошкентдаги Ўзбекистон таэквондо ассоциациясига қарашли «Универсал» спорт мажмуасида катта бокс кечаси ташкил этилди.
WSB сериясига кирувчи мусобақада иштирок этаётган «Uzbek Tigers» ва «Colombia Heroicos» жамоалари ўртасидаги бокс кечасининг биринчи жанги бўлиб ўтди.
Дастлаб рингга -52 кг вазн тоифасидаги спортчилар кўтарилишди. Ўзбекистоннинг шу вазндаги вакили Худойназар Файзов колумбиялик Кейбар Авила қарши жанг қилди.
5 раунд давом этган жанг якунида ҳакамлар колумбиялик спортчини ғолиб деб эълон қилишди - 3:2.
«Uzbek Tigers» - «Colombia Heroicos» жамоалари ўртасидаги баҳсда ҳисоб 0:1.
Навбатдаги жанг -60 кг вазн вакиллари Шунқор Абдурасулов ва Дуван Зулета ўртасида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
10:17 / 09.10.2024
Исроил Мадримовнинг кейинги рақиби ва жанг санаси маълум қилинди
10:17 / 22.09.2024
Энтони Жошуа титул учун жангда бир неча бор полга қулади
13:47 / 11.09.2024
Қирғизистон президенти ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасановга автомобил совға қилди
09:00 / 21.08.2024