Жамият | 21:15 / 02.03.2018
20505
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Golden House пойтахтнинг инновацион, технологик ва ноёб салоҳиятини намойиш қилди

Тошкентнинг бирламчи кўчмас мулк бозори етакчиси Golden House "WorldBuild Tashkent - 2018" XIX халқаро кўргазмасида қатнашди. Қурилиш соҳасида катта аҳамиятга эга ҳодиса 28 февралдан 2 мартга қадар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди.

Бу компаниянинг иккинчи марта мазкур тадбирда қатнашиши. Халқаро кўргазмадаги иштирок меҳмонларни Golden House фаолияти ва лойиҳалари билан таништириш баробарида янги ҳамкорлар орттириш имконини берди.

Компаниянинг бўлғуси Infinty лойиҳаси имитациясини яратган ёрқин стенд икки қаватдан иборат бўлди. Кўргазманинг биринчи қаватида компания ходимлари қурилиши 2017 йилда бошланган "Француз даҳаси.Parisien" ва "Novza" турар-жой комплексларини намойиш этишди.

Фото: Golden House

Энг катта урғу компаниянинг бўлғуси уч лойиҳаси - премиум тоифали қароргоҳларга йўналтирилди. Булар: Қурилиши 2017 йилнинг охирида бошланган Mirabad Avenue — Golden House'нинг Британия архитектура бюроси ҳисобланган Chapman Taylor билан қўшма лойиҳаси, шунингдек  Британиянинг Benoy — Infinity ва The View меъморчилик бюролари билан ҳамкорликда амалга оширилувчи лоийҳалар.

Иккинчи қават турли соҳа вакиллари ва бошқа мамлакатлардан келган ҳамкорлар билан бизнес музокаралар учун лаунж-зона кўринишини олди. Компания яқин кунларда буларнинг баъзилари билан ҳамкорликка старт беришни режалаштирмоқда.

Стенддан ташқари, "Ўзэкспомарказ" ҳудудида сотувлар бўлими контейнери ўрнатилди, у ерда меҳмонлар ва қатнашчилар харидлар шартлари, расмийлаштириш, кредит ва квартиралар нархи билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Кўргазмага ташриф буюрган кишиларни сўровнома қилиш натижаларига кўра, Golden House "Энг яхши стенд дизайни" мукофотини қўлга киритди.

Фото: Golden House

Шундай бўлса-да, минг марта эшитгандан кўра бир марта кўрган яхши. Golden House кўргазманинг энг яхши стенди қандай яратилганига доир видеони эътиборингизга ҳавола қилади.

Golden House офиси манзили: Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси 1

Мўлжал: Ирригация институти, Дархон

«Новомосковская» турар-жой комплекси

Бот: @goldenhouseuz_bot
 

Telegram: @goldenhouseuz
 

Facebook: fb.com/goldenhouseuz
 

Instagram: @goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид