Саудия Арабистонида 30 йиллик тақиқловдан кейин кинотеатрларга лицензия берила бошланди
Саудия Арабистони маданият ва ахборот вазирлиги 1 март кунидан катта экранда кино намойиш қилишга 30 йиллик тақиқловдан кейин кинотеатрларни бошқаришга лицензия бера бошлади.
Саудия Арабистонида кинотеатрлар 1980-йиллар бошида тақиқланган. Қиролликда яшовчилар кино кўргани асосан қўшни Баҳрайнга борганлар.
“Саудия Арабистонида кинотеатрлар фаолиятини тиклаш учун лицензиялар бериш шартлари охирига етказилди. Лицензиялар бериш жараёни дарҳол бошланади”, дейилган вазирлик сайтида.
2030 йилгача қиролликда 300 дан кўпроқ кинотеатрлар тармоғи ишлаши кутилмоқда. Уларда 2 мингдан кўпроқ экранда кенг омма учун фильмлар намойиш қилинади. Фильмлар мамлакатдаги маънавий қадриятларни бузмаслик учун цензурадан ўтказилади.
Мавзуга оид
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
14:30 / 01.10.2024
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Саудия инвестициялар вазири билан музокара ўтказди
19:43 / 29.09.2024
Саудия Арабистонида 2024 йилда қанча инсон қатл этилгани маълум бўлди
12:40 / 27.09.2024