20:11 / 03.03.2018
20975

iPhone X’даги оптик иллюзия фойдаланувчиларни ҳайратлантирди (видео)

Фото: РИА Новости / Евгения Новоженина

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари iPhone X ёрдамида яратилган янги оптик иллюзияни муҳокама қилишмоқда. Антиқа видео дастурчи Питер Норрби томонидан Twitter’да жойлаштирилган.

Видеода “охири кўринмайдиган дарча”ни кўриш мумкин. Фойдаланувчилар тасвир нафақат ҳажмли эканини, балки қурилманинг ҳолатига қараб ўзгаришини қайд қилганлар.

“У бошқа оламга туйнукни очади!”, деб айтган бир фойдаланувчи. 

Баъзи фойдаланувчилар янги дастур тўлдирилган реаллик технологиясини қўллашини ва Face ID функцияси ёрдамида бошнинг ҳаракатланишини қайд қилишини тахмин қилганлар. 

Top