Жаҳон | 21:54 / 03.03.2018
5146
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ядровий қурол тақиқланиши ҳақидаги келишувни имзолади 

Фото: 24.kz

Қозоғистон БМТ томонидан 2017 йил июлда қабул қилинган ядровий қурол тақиқланиши ҳақидаги келишувни имзолади. 

Келишув Қозоғистоннинг БМТдаги доимий вакили Қайрат Умаров томонидан имзоланган.

“Қозоғистон келишув матнини ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фаол иштирок этди. Бу келишув ядровий қуролсизлантириш тарихида илк ҳуқуқий мажбурий ҳужжат бўлди. Унинг асосий қоидалари дунёда ядровий қуролга эга бўлган 4-рақамли давлатдан ядровий қуролсизлантириш ва тарқатмаслик соҳасида етакчи давлатгача бўлган катта йўлни босиб ўтган Қозоғистоннинг принципиал позициясига тўғри келади”, деб айтилган Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигида. 

Келишув 2017 йил 7 июлда БМТга аъзо 122 та давлат қўллаб-қувватловида қабул қилинган. Бугунги кунгача келишувни 56 та давлат имзолаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид