Спорт | 10:50 / 04.03.2018
12152
2 дақиқада ўқилади

Аброр Турсунпўлатов мураббийлик қилаётган Ковалёв WBO камарини ҳимоя қилди

Фото: Twitter / @HBOboxing

Ярим оғир вазнда (79,38 кг) WBA (Super) ва IBF версиялари бўйича собиқ жаҳон чемпиони, 34 ёшли россиялик Сергей Ковалёв WBO камарини ҳимоя қилди. Нью-Йоркдаги «Мэдисон Сквер Гарден» аренасида ўтказилган жангда у россиялик Игорь Михалкинга қарши рингга чиқди ва 7-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Сергей Ковалёв 2016 йилнинг ноябрида камарни америкалик Андре Уордга бой берган, 2017 йил кузида украиналик Вячеслав Шабрански устидан ғалаба қозониб, камарни қайтариб олганди. Михалкин устидан ғалаба Ковалёв учун Уордга қарши кетма-кет мағлубиятлардан кейин иккинчи ғалаба бўлмоқда. 2016 йилги мағлубиятдан кейин у 2017 йил июнида реванш жангини ўтказган, аммо саккизинчи раундда техник нокаут билан ютқазганди.

Шундан кейин Ковалёв мураббийини ўзгартирган, уни америкалик Жон Дэвид Жексон ўрнига ўзбекистонлик Аброр Турсунпўлатов шуғуллантира бошлаганди.

Фото: Fightnews.info

Аброр Турсунпўлатов профессионал рингга ўтган Фазлиддин Ғоибназаровга ҳам устозлик қилмоқда.

Энди Сергей Ковалёв ҳисобида 35 жангда 32 ғалаба (28 нокаут), 2 мағлубият ва бир дуранг бор.

Мавзуга оид