Бектемир Мелиқўзиев ва Сергей Ковалёв жанги бекор қилинди

Фото: DAZN
Россиялик боксчи Сергей Ковалёв ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиевга қарши жангидан олдин допинг-тестдан ўта олмади. Жанг 30 январга белгиланганди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига вазиятдан хабардор манба маълум қилган.
“Биз VADA’дан олинган нохуш янгиликдан хабардормиз. Сергей Ковалёв кўп йиллар давомида VADA’да таҳлил топшириб, “тоза” боксчи эканини исботлаган. Сергейнинг таъкидлашича, у ҳеч қандай тақиқланган моддани атайлаб қабул қилмаган. Биз у қабул қилган воситаларни текширганмиз ва VADA’дан иккинчи намунани ҳам текшириб кўришини сўраймиз”, деб маълум қилган манба.
Допинг борлигини кўрсатган намуна Ковалёв томонидан 2020 йил 30 декабрда топширилган. Боксчи “Б” намунанинг ҳам очилишини сўрамоқда. Маълум қилинишича, россияликнинг намунасида синтетик тестостерон аниқланган.
VADA’да ушбу вазиятга изоҳ берилмаган. Кейинроқ жанг бекор қилингани маълум қилинган. Ковалёвнинг мураббийи Бадди Макгирт ТАСС’га ўз шогирди допингдан йиқилганидан бехабарлигини айтган.
Ковалёвнинг промоутери Кэти Дува айни вақтда “Б” намуна очилиши масаласи ҳали аниқ бўлмагани ва боксчи қабул қилган қўшимчалар тақиқланган моддаларга текширилишини маълум қилган.
Бектемир Мелиқўзиевнинг манфаатларини билдирувчи “Мир бокса” компанияси раҳбари Андрей Рябинский барча тегишли жараёнлардан ўтилмагунча тақиқланган моддалар қабул қилингани ҳақида хулоса чиқаришга ҳали эрта эканини айтган.
Сергей Ковалёв 2014 йилдан 2016 йилгача WBA ва IBF, 2013-2016, 2017-2018 ва 2019 йилларда WBO чемпионлик камарларига эгалик қилган. 37 ёшли россияликнинг ҳисобида 34та ғалаба, 4та мағлубият ва битта дуранг натижа бор. У охирги марта 2019 йил ноябрда рингга кўтарилиб, мексикалик Саул Алваресга мағлуб бўлганди.
24 ёшли ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев профессионал боксдаги фаолиятини 2019 йил июндан бошлаган ва шу кунгача 6та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У охирги жангини 2020 йил октябрда мексикалик Алан Кампага қарши ўтказиб, 2-ўрта вазнда WBO Inter-Continental чемпионлик камарини қўлга киритган.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

10:48 / 31.05.2025
Бектемир Мелиқўзиев америкалик боксчидан устун келди

09:34 / 03.11.2024
Бектемир Мелиқўзиев оғир кечган жангда очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди

08:55 / 21.04.2024
Бектемир Мелиқўзиев «қонли» жангда енгилмас рақибни енгди

08:40 / 08.10.2023