Спорт | 18:00 / 04.03.2018
27934
1 дақиқада ўқилади

Футболчи вафоти сабабли Италиядаги барча ўйинлар қолдирилди. Милан дербиси ҳам

Италия А сериясининг 27-тур доирасидаги барча учрашувлари қолдирилди.

Ўйинларнинг қолдирилишига – «Фиорентина» сардори Давиде Астори ўйиндан олдин меҳмохонада тўсатдан вафот этгани сабаб бўлмоқда.

Бугун тур доирасида «Женоа» – «Кальяри», «Аталанта» – «Сампдория», «Беневенто» – «Верона», «Торино» – «Кротоне», «Удинезе» – «Фиорентина», «Кьево» – «Сассуоло» ҳамда  «Милан» – «Интер» дербиси ўтказилиши керак эди.

«Биз даҳшатли янгиликдан қайғудамиз. А сериянинг барча вакиллари Давиде Асторининг яқинларига ҳамда «Фиорентина»га ҳамдардлик билдиради», – дейилган лига хабарида.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид