Спорт | 01:00 / 05.03.2018
20902
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик курашчилар Осиё чемпионатида 15та медаль жамғарди

27 февралдан 4 мартга қадар Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Турнирда 38 давлатдан спортчилар иштирок этди.

Мусобақанинг охирги кунида эркин кураш бўйича 125 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Давид Модзманашвили қатарлик Гиорги Саканделизега қарши баҳс юритиб, ғалаба қозонди ва олтин медалга эга чиқди.

86 кг вазн тоифасида бронза медал учун гиламга чиққан Жаброил Шапиев қозоғистонлик Азамат Даулетбековга ютқазди (0:4).

61 кг вазн тоифасидаги Аббос Раҳмонов ҳам бронза медал учун ҳиндистонлик Шарван Шарванга қарши курашди ва ғалаба қозонди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон делегацияси 4та олтин, 5та кумуш ва 6та бронза медал жамғарди.

Эркин кураш
Олтин - Ихтиёр Наврўзов (70 кг), Магомед Ибрагимов (97 кг), Давид Модзманашвили (125 кг)
Кумуш - Маҳмуджон Шовкатов (57 кг), Рашид Қурбонов (79 кг)
Бронза - Темурхон Усмонохунов (65 кг), Аббос Раҳмонов (61 кг), Азизбек Солиев (92)

Юнон-рум кураши
Олтин - Элмурод Тасмурадов (63 кг), 
Кумуш - Рустам Ассакалов (97 кг), Мўминжон Абдуллаев (130 кг)
Бронза - Исломжон Баҳромов (60 кг), Мирзобек Раҳматов (67 кг), Арам Варданян (72 кг)

Аёллар кураши
Олтин -
Кумуш - Насиба Есенбаева (59 кг)
Бронза - 

Мавзуга оид