Ўзбекистон | 17:16 / 06.03.2018
6670
1 дақиқада ўқилади

Мирзиёевнинг махсус вакили Афғонистон ва Германия элчиси билан музокаралар ўтказди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2018 йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев ТИВда Афғонистон Ислом Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Саид Шаҳобиддин Тимурий билан учрашди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Музокараларда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги халқаро конференцияга тайёргарлик, шунингдек, бошқа икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, 6 март куни Исматулла Иргашев ТИВда Германия Федератив Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Гюнтер Оверфельд билан учрашди.

Учрашувда 2018 йил 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусидаги юқори даражали халқаро конференциянинг кун тартибига киритиладиган масалалар томонлар диққат марказида бўлди.

Мавзуга оид