Азот ва фосфор ўғитлар учун чекланган чакана нархлар белгиланди
Тегишли рақамлар Вазирлар Маҳкамасининг 28.02.2018 йилдаги 149-сон қарорида келтирилган, деб ёзмоқда Norma.
Жорий йилнинг 1 мартидан бошлаб, минерал ўғитлар уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан фақат биржа савдоларида қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда (ички тармоқларга етказиб беришдан ташқари) сотиладиган бўлди:
1 – биржа савдоларига қўйиладиган минерал ўғитларнинг бошланғич нархи рентабеллик ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқарувчилар томонидан таннархнинг 10 фоизи миқдорида шакллантирилади (шу жумладан Ҳукуматнинг кафолати билан жалб этилган кредитлар бўйича асосий қарзни қоплаш билан боғлиқ тўловлар ҳисобга олинади);
2 – азот ва фосфор ўғитлар биржа савдоларига уларни ишлаб чиқарувчилар томонидан шакллантириладиган ва харидорлар тоифалари учун табақалаштирилган лотлар бўйича қўйилади. Бунда биржа савдоларига:
• қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар ва тадбиркорликнинг бошқа субъектлари, шунингдек, «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ корхоналари учун – йирик лотлар (битта лот бўйича 300 тоннадан ортиқ);
• фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчилар учун – майда лотлар (битта лот бўйича 5 тоннадан 70 тоннагача) қўйилади;
3 – 1.03.2018 йилдан 1.08.2018 йилгача бўлган даврда охирги истеъмолчи – қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга сотиладиган азот ва фосфор ўғитларининг нархи қуйида белгиланган чекланган нархлардан ошмаслиги зарур.
4 – бошқа турдаги минерал ўғитлар очиқ биржа савдоларида барча тоифадаги харидорлар учун лотлар ҳажмлари чекланмаган ҳолда ва чекланган нархларсиз сотилади.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган ва мазкур шартлар асосида харид қилинган минерал ўғитлар ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилади ёки улар ички бозорда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига сотилиши мумкин.
Минерал ўғитларни ишлаб чиқарувчилар кесимида биржа савдоларига қўйишнинг ҳар ўн кунлик жадваллари бир ҳафта муддатда тасдиқланади.
Ҳужжат 1.03.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
15:24 / 07.11.2024
Биржага чиқарилаётган пропаннинг бошланғич нархига нисбатан чеклов ўрнатилди
13:10 / 02.11.2024
Октябрда 1 порция ош нархи қанча бўлгани айтилди
15:40 / 30.10.2024