10:14 / 07.03.2018
48407

Чемпион қизга 79 кун ичида иккита машина совға қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 15-16 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига амалга оширган сафари давомида  қиличбозлик бўйича халқаро турнирлар совриндори Зайнаб Дайибековага Nexia машинасини совға қилган эди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: UZA

Йил якунларига кўра, Зайнаб Дайибекова Ўзбекистонда йилнинг энг яхши қиличбози сифатида эътироф этилди.
Жорий йилнинг 22 февраль - 5 март кунлари Дубайда ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалини қўлга киритган спортчига "Спарк" автомобили топширилди. Бу ҳақда Kruz.uz хабар бермоқда.

Фото: Kruz.uz
Фото: Kruz.uz

Шу тариқа Зайнаб Дайибекова охирги 79 кун ичида иккита машинали бўлди.

"Яратилган шароитлар учун жуда катта раҳмат. Энг аввало, муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевдан миннатдорман. Уларга берган ваъдамга кўра, ҳали Ўзбекистонга кўплаб медаллар ва совринлар олиб келишга, давлатимиз байроғини янада баландроқ кўтаришга ҳаракат қиламан. Бизга билдирилаётган ишончни, албатта, оқлаймиз. Бу билан тўхтаб қолмоқчи эмасмиз. Насиб қилса, бундан ҳам катта муваффақиятларга эришамиз", - деди Дайибекова.

Top