Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар органлари пенсионерлари қандай пенсия оладилар?
Ички ишлар вазирининг буйруғи (1.03.2018 йилда 2977-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Ички ишлар органлари ходимларига пенсия ва нафақа тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома тасдиқланди, деб ёзмоқда Norma.
Ҳужжат билан қуйидаги тартиб белгиланмоқда:
• нафақалар ва пенсияларни расмийлаштириш, тайинлаш ва тўлаш;
• пенсиялар тўлашни тўхтатиш ва тўхтатиб туриш;
• пенсиялардан чегирмалар қилиш ва б.
Ички ишлар органлари ходимларига ва уларнинг оила аъзоларига пенсия ва нафақаларнинг қуйидаги турлари тўланади:

Юқорида қайд этилган тўловларни расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларнинг батафсил рўйхатлари Йўриқномада кўрсатилган.
Пенсия ва нафақалар доимий яшаш жойи бўйича ИИО молиявий таъминот хизматларининг пенсия таъминоти бўлимлари томонидан тўланади.
Қайд этилишича, ИИО пенсионери аризасига асосан ва ИИО раҳбарларининг рухсати билан қуйидаги ҳолларда 1 ойдан кўп бўлмаган муддат учун пенсияни муддатидан олдин олишга ҳақли бўлади:
• санаторий-курорт муассасаларига даволаниш учун бормоқчи бўлганида (йил давомида 1 маротаба);
• пенсионернинг мулкига зарар етказувчи фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда;
• пенсионернинг оила аъзолари (яқин қариндошлари) вафот этганда.
Шунингдек Йўриқномада ИИО пенсионерининг пенсиясидан унинг аризасига асосан ихтиёрий равишда алимент ундирилиши тартиби белгиланган.
Ҳужжат 1.03.2018 йилдан кучга кирди.
Мавзуга оид
13:17 / 01.07.2025
Ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш тартиби белгиланди
18:38 / 30.06.2025
Рақамли ғазна тизими жорий этилади
12:21 / 26.06.2025
Пенсия ёшини ошириш бўйича якуний қарор қабул қилинмаган — Пенсия жамғармаси
14:05 / 25.06.2025