Ўзбекистон | 00:45 / 07.03.2018
8499
3 дақиқада ўқилади

Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси Татаристон Республикасида бўлиб қайтди

Тошкент вилояти ҳокими Ғ.Ибрагимов раҳбарлигидаги Тошкент вилояти делегацияси жорий йилнинг 1–3 март кунлари Россия Федерациясининг Татаристон Республикасида хизмат сафарида бўлди, деб хабар беради Kun.uz’га вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Делегация ўз ташрифини дастлаб Татаристон Республикасининг Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ташрифдан бошлади. Татаристон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Н.Титов Ўзбекистоннинг иқтисодий соҳаларда қўлга киритаётган ютуқлари ҳақида гапириб, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, мамлакатнинг бу борадаги экспорт имкониятини ошириш бўйича олиб борилаётган самарали чора-тадбирларга юқори баҳо берди.

Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Вилоят ҳокими Ғ.Ибрагимов туризм йўналишида Қозон Федерал Университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик бир гуруҳ талабалар билан суҳбатлашиб уларни ўқишлари ва яшаш шароитлари билан қизиқди. Ўзбекистон Раҳбарияти уларга катта ишонч билдириши ва ўқишни мувофаққият билан битказиб ватанга ёруғ юз билан қайтишларига умид билдирди.

Арзон авиақатновлар йўлга қўйилса, Татаристондан ҳар йили 7–10 минг сайёҳни Тошкент вилоятига жалб қилиш имкониятлари тўғрисида гапирилди.

Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Делегация ташриф давомида шунингдек, Татаристон халқлари ассамблеяси томонидан ташкил этилган Дўстлик уйига, Қозон Федерал университетига ҳамда Татаристон Республикаси ёшлар ва спорт вазирлигига ташриф буюришди.

Вилоят ҳокими Ғ.Ибрагимов Татаристон Республикаси Президенти Р.Минниханов билан учрашиб, ҳамкорлик масалаларини юқори даражада келишиб олинди ва ундан сўнг янги ташкил этилган Агропарк фаолияти билан танишилди.

Тошкент вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати

Делегация аъзолари 131 гектар майдонда ташкил этилган «Химград» саноат зонасига ташриф буюриб, ишлаб чиқариш жараёни ва саноат зонасида инвесторларга яратилган имкониятлар билан танишдилар. Верхнеуслонск туманида барпо этилган Иннополис шаҳрига ташриф буюрди. Делегацияга Иннополис шаҳрининг тарихи, инфраструктураси, аҳоли контингенти, унинг ижтимоий соҳа объектлари ва кадрлар тайёрлаш тизими ҳақида батафсил маълумот берилди.

Делегация аъзолари томонидан Тошкент вилояти ва унинг ҳудудида фаолият олиб бораётган ёш мутахассисларни ушбу таълим марказида контракт асосида ўқитиш бўйича қизиқиш билдирилди.

Мавзуга оид