Жамият | 10:15 / 08.03.2018
14733
1 дақиқада ўқилади
Наманганда ёнғин, она-бола ҳалок бўлди
Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида 6 март куни соат 08.00ларда Гулбоғ маҳалласида яшаган, 1973 йилда туғилган М.Қ.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 08.40ларда ўчирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Ёнғин оқибатида уйининг шифт қисми ва уй-жиҳозлари ёниб зарар кўрган ҳамда ёнғин ўчириш вақтида уй эгаси М.Қ. ва унинг қизи, 2001 йилда туғилган Д.О.нинг куйган ҳолдаги жасадлари топилган.
Ёнғин электр симларини қисқа туташувидан келиб чиққанлиги аниқланган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
09:20 / 12.11.2024
Навоий кўчасида Lacetti ёниб кетди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024