Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Могерини АҚШнинг бож тўловлари киритиши жавобсиз қолмаслигини айтди
Европа Иттифоқи АҚШ билан савдо уруши олиб бормоқчи эмас, бироқ Вашингтон томонидан савдо божлари киритилса жавоб чоралари кўришга мажбур бўлади. Бу ҳақда ЕИнинг дипломатияси раҳбари Федерика Могерини айтиб ўтди.
“Ўйлашимча, бу икки томон ва бутун дунё учун ҳақиқий фалокат бўлади. Биз иккимиз жаҳон савдосининг 30 фоизини билдирамиз. Дунёга бу керакмас, жаҳон иқтисодиётига бу керакмас, АҚШ ва Европа иқтисодиётига бу керакмас. Биз буни истамаймиз ва бундай бўлмайди”, деб айтган Могерини Брюсселдаги форумда.
Унинг айтишича, ЕИ “ўз манфаатларини ҳимоя қилишга тайёр, бироқ савдо уруши бу ЕИнинг позицияси эмас”.
Могерини АҚШ президенти Дональд Трамп бож тўловлари киритилишини эълон қилса, Европа Иттифоқи жавоб бериши ҳақидаги саволга “Агар керак бўлса, жавоб берамиз” , деб жавоб қилган.
“Биз ўз манфаатларимизни ҳимоя қилишимиз керак. Бироқ позициямиз ҳеч қачон протекционистик бўлмайди”, деб айтган Могерини.
Аввалроқ Трамп 8 мартда пўлат ва алюминийга бож тўловларини киритиши мумкинлигига ишора қилган. У ўтган ҳафта АҚШ пўлатга 25 фоиз, алюминийга 10 фоиз бож тўловлари киритишига ваъда қилганди. Оқ уй божлар 9 мартгача киритилиши режалаштирилаётганини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026