Жаҳон | 00:07 / 09.03.2018
3672
1 дақиқада ўқилади

Папуа-Янги Гвинеяда навбатдаги кучли зилзила юз берди

8 март куни Папуа-Янги Гвинеянинг шимоли-шарқий қисмида 7 магнитудали зилзила юз берди. Бу ҳақда АҚШ геологик хизмати маълум қилди.

Зилзила UTC вақти билан соат 17.39да қайд қилинган. Маркази Тарон шаҳридан 43 км шарқда, ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган.

Қурбонлар ва вайронгарликлар ҳақида маълумот берилмаган.

Ўтган ҳафтада мамлакатда 7,5 магнитудали кучли зилзила юз бериши оқибатида камида 80 киши ҳалок бўлганди.

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид