Жамият | 20:25 / 09.03.2018
20195
4 дақиқада ўқилади

Тадбиркор ном танлашда нималарга эътибор қаратиши керак?

Фото: AP

Ўзбекистонда иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш аллақачон куннинг долзарб мавзусиги айланиб улгурди. Мазкур устувор йўналишни амалга оширишда тадбиркорларнинг ўрни муҳим ҳисобланади. Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5278-сон Фармонини ижро этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолияти ташкил этилди. Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан аҳолига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этилишида амалий-ҳуқуқий кўмаклар бериб келинмоқда. 

KUN.UZ мухбири ҳам мазкур хизматлар қай даражада амалга оширилаётганини билиш мақсадида Мирзо Улуғбек туман Давлат хизматлари марказига ташриф буюрди. Мирзо Улуғбек туман Давлат хизматлари маркази бош мутахассиси тадбиркорлар юридик шахс сифатида шахсан онлайн тарзда давлат рўйхатидан ўтаётиб баъзи камчиликларга йўл қўяётганини ва энг муҳимларидан бири сифатида ном танлашда эътибор бериши керак бўлган масалаларни санаб ўтди. 

Тадбиркорлар юридик шахсга ном танлашда “Фирма номлари тўғрисида”ги қонун, Фуқаролик кодексининг 46-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2633-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Юридик шахсларнинг номига давлатнинг расмий номини, шунингдек, ундан ҳосила сўзларни қўшиш тартиби тўғриси”даги йўриқномаларга эътибор қаратиши лозимлигини айтиб, қуйидагилардан фойдаланиш мумкин эмаслигини таъкидлади:

- тижорат ташкилоти бўлган юридик шахснинг фирма номи ташқарисида давлатнинг расмий номидан, шунингдек, ундан ҳосила сўзлар (“Ўз” аффикси ва “Ўзбек” сўзи);

- республика бўйича фирма номи адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган бошқа юридик шахслар мавжуд бўлганда;

- давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотнинг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;

- тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;

- фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;

- жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар, сўзлар кўрсатилмаслиги керак;

- илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа юридик шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, илгарироқ устуворликка эга бўлган фирма номлари;

- илгари Ўзбекистон Республикасида бошқа шахс номига рўйхатдан ўтказилган ёки рўйхатдан ўтказиш сўраб талабнома берилган, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилмай муҳофаза қилинадиган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);

- белгиланган тартибда ҳаммага маълум деб эътироф этилган товар белгилари (хизмат кўрсатиш белгилари);

- белгиланган тартибда қонун ҳужжатлари билан муҳофаза қилинадиган товарлар келиб чиққан жойларнинг номлари билан, шундай номдан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс номига рўйхатдан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.

Махсус мухбир Солижонов З.У.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид