Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабгача таълим вазирига янги ўринбосар тайинланди
Фото: Мактабгача таълим вазирлиги
Президентнинг тегишли қарори билан Мақсуджон Йўлдошев мактабгача таълим вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
М.Йўлдошев 1978 йилда туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчиси саналади. 2010 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Мақсуджон Йўлдошев бунга қадар «Истеъдод» жамғармасида, Халқ таълим вазирлигининг назорат-таҳлил бошқармасида, Абдулла Авлоний номидаги Халқ таълими тизими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти ректори бўлиб, Халқ таълими вазирлигининг таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бўйича бош бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон президенти девонининг бош маслаҳатчиси сифатида ишлаган. У педагогика фанлари доктори илмий унвонига эга.
Мактабгача таълим вазири ўринбосари Гулчеҳра Йўлдошева бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Мавзуга оид
21:55 / 08.01.2026
Бола боғчада ва бошланғич таълимда ўз она тилида тарбия кўриши керак - Алишер Қодиров
23:23 / 29.11.2025
Вазирликлар ходимларининг солиқ қарзи ҳақида маълумот бериб борилади
14:42 / 07.11.2025
Самарқанд, Андижон, Қашқадарё — МТТ сони бўйича етакчи ҳудудлар
18:05 / 24.10.2025