Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилда боғча пули оширилмади — расмий тушунтириш
Расмий маълумотга кўра, 2026 йил 1 январдан давлат мактабгача таълим ташкилотларида боғча пули миқдорлари оширилмаган. 2025 йил 1 январдан белгиланган ота-оналар тўлови миқдорлари ҳозирга қадар ўзгаришсиз қолган.
Жорий йил 1 январдан бошлаб давлат мактабгача таълим ташкилотларида боғча пули миқдорлари оширилмагани маълум қилинди.
Тегишли тушунтиришда қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 апрелдаги қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан белгиланган болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорлари ҳозирга қадар ўзгаришсиз амал қилиб келмоқда.
Шунингдек, Ўзбекистон президентининг 2022 йил 30 декабрдаги қарори асосида айрим туманларда давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўловларига нисбатан камайтирувчи коэффициентлар қўлланилгани эслатиб ўтилди.
Маълум қилинишича, ушбу имтиёзлар 2026 йил 1 январга қадар амал қилган бўлиб, айни вақтда ўз кучини йўқотган.
Мавзуга оид
17:35 / 15.05.2026
Болалар ўтин эмас: вазият жиддий, вазирлик жим
10:01 / 24.02.2026
“Жавобгарликни ҳеч ким бўйнига олмаяпти” – Фарғона боғчаларида заҳарланган 70 дан ортиқ бола шифохонада қолмоқда
20:14 / 04.02.2026
“Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи шакллантирилади
21:55 / 08.01.2026