Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:20 / 13.03.2018
9352
1 дақиқада ўқилади
Трамп МРБнинг янги раҳбарини маълум қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп Марказий разведка бошқармасининг янги раҳбари сифатида Жина Ҳэспелни таништирди. Бу ҳақда президент ўз твиттерида ёзган.
Шу вақтгача МРБ раҳбари ўринбосари сифатида ишлаб келган Ҳэспел эндиликда Марказий разведка бошқармасига раҳбар бўлган илк аёлга айланди.
«МРБнинг янги директори Жина Ҳэспел, у бу лавозимдаги илк аёл. Барчани табриклайман!» — дея маълум қилган Трамп.
Бундан аввалроқ МРБ раҳбари Майк Помпео Трамп томонидан ишдан бўшатилган Рекс Тиллерсон ўрнига янги давлат котиби бўлгани маълум қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш