10:30 / 15.03.2018
11313

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Қозоғистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берган.

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрига нафақат Ўзбекистон Президенти, балки мазкур минтақавий учрашувнинг ташаббускори сифатида ташриф буюрмоқда. 

Ташриф бир кунга мўлжалланган.

Top