Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Трамп имзолаган янги қонундан қаттиқ дарғазаб
Фото: Reuters
Хитой ҳукумати Америка Қўшма Штатлари президенти Дональд Трамп томонидан имзоланган ҳамда АҚШ ва Тайвань ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган қонуннинг қабул қилинишига кескин протест билдирди. Бу ҳақда Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси сайтида хабар қилинади.
«Тайванга сафарлар қилиш тўғрисидаги қонун» бандлари «ягона Хитой» принципини жиддий бузади, Хитой томони шу муносабат билан жиддий норозилик ва қатъий протест билдиради», - дея хабар қилинади дипломатик миссия баёнотида.
Хабарда таъкидланишича, «ягона Хитой» сиёсати (унга кўра Тайвань мамлакатнинг мухтор минтақаси сифатида кўрилмайди – таҳ.) ХХР ва АҚШ ўртасидаги сиёсий муносабатлар асоси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Тайвань бўйича янги қонунни имзолагани хабар берилганди.
Мавзуга оид
20:49 / 16.01.2026
Америка инвестиция фонди Россия империяси қарзлари бўйича Россиядан 225 миллиард доллар талаб қилди
20:39 / 16.01.2026
Гренландия неча пул туради?
16:57 / 16.01.2026
“АҚШнинг Эронга душманлиги энг авж нуқтасига чиқди” – Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси билан суҳбат
14:41 / 16.01.2026