16:44 / 17.03.2018
6427

ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш механизми соддалаштирилди 

Фото: Fotolia

Қўшилган қиймат солиғининг ортиқча суммасини қайтариш механизми соддалаштирилди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати.

Янги тартибга мувофиқ қўшилган қиймат солиғининг (ҚҚС) ортиқча суммасини қайтариш бўйича мурожаатларини кўриб чиқиш муддати 5 иш кунига қисқартирилди. Бундан буён давлат солиқ хизмати органи ҚҚСнинг ортиқча суммасини солиқ тўловчининг аризаси келиб тушган кундан бошлаб 15 иш куни ичида қайтаради.

Шу билан бирга бу жараёнга ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилиши назарда тутилиб, ариза солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон ҳужжат тарзида берилиши мумкинлиги белгиланди.

Агарда ҚҚСнинг ортиқча суммасини қайтариш тўғрисидаги ариза қоғоз шаклида тақдим этилганда, унга илова қилинадиган ҳужжатлар уч нусхада бўлиши керак. Шу кунга қадар қоғоз шаклидаги аризага илова қилинадиган ҳужжатлар тўрт нусхада тақдим этилар эди.

Top