21:50 / 18.03.2018
8206

Ўзбекистонда 5,5 мингдан кўп россиялик Россия президенти сайловларида овоз берди

Sputnik / Виктор Толочко

Ўзбекистонда 5,5 мингдан кўп россиялик Россия президенти сайловларида овоз берди. Бу натижа 2012 йилги сайловлардаги давоматдан деярли 2 баробар кўпроқни ташкил қилган. Бу ҳақда Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистонда яшовчи ёки вақтинчалик бўлган россияликлар учун сайлов участкалари учта шаҳарда – Тошкент, Бухоро ва Фарғонада соат 8:00дан ишлай бошлади. Овоз бериш соат 20:00гача давом этган. Аввалроқ Ўзбекистоннинг 4 та шаҳри – Навоий, Самарқанд, Гулистон ва Олмалиқда ҳам муддатдан аввал овоз бериш бўлиб ўтганди.

“Муддатдан аввал ва ҳозирги сайлов давомида бирор-бир нохуш ҳодиса қайд қилинмаган”, деб айтилган элчихонада.   

Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси биноси олдида 18 мартнинг биринчи ярмида овоз берувчилардан иборат бир неча юз метрлик навбат юзага келган. Элчихона ҳудудида ташриф буюрганларга ҳарбий оркестр байрамона кайфият улашган.

Top