Жамият | 17:44 / 19.03.2018
18390
1 дақиқада ўқилади

Муқаддам судланган ака ўз синглисини ўлдирди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида қотиллик юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 16 март куни соат 12.00ларда 9-микрорайон 14-уйда яшовчи, муқаддам судланган, 1981 йилда туғилган И.Ш. уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган синглиси Е.Ю. танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада Е.Ю. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. И.Ш. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид