Жаҳон | 08:31 / 19.03.2018
9431
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонидаги коррупция иши бўйича бюджетга 100 млрд доллар қайтарила олинди  

Фото: Ali Jarekji / Reuters

Саудия Арабистони ҳукумати коррупцияга қарши кураш доирасида 2017 йил ноябрда 11 шаҳзода ва 4 вазирни ҳибсга олгандан кейин мамлакат бюджетига 100 млрд доллардан кўпроқ маблағни қайтара олди. Бу ҳақда CBS телеканалига Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Мухаммад бин Салмон маълум қилди. 

“Сумма 100 млрд доллардан ошади. Бироқ бундан асосий мақсад бу қиймат ёки бошқа бир қиймат бўлмаган. Ғоя пулларни ундиришда эмас, балки коррупциялашган шахсларни жазолаш ва коррупция ишларига аралашган барчага улар қонун олдида жавоб беришлари муқаррар эканлиги ҳақида аниқ сигнал беришдан иборат эди”, деб айтган шаҳзода.

2017 йил ноябрда валиаҳд шаҳзода бошчилигидаги Саудия Арабистони аксилкоррупцион қўмитаси 200 га яқин кишини – шаҳзодалар, юқори лавозимдаги амалдорлар ва тадбиркорларни ҳибсга олганди. Уларга пул ювиш, ҳокимиятни суистеъмол қилиш, порахўрлик ва маблағларни сарфлаб юбориш айблови қўйилган.  

Мавзуга оид