07:49 / 20.03.2018
8902

Муаммар Қаззофийнинг ўғли Ливия президенти сайловларига номзодини қўйди

Фото: AP Photo / Ben Curtis, File

Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Қаззофийнинг ўғли Саиф ал-Ислом Қаззофий Ливияда бўлиб ўтадиган президент сайловларига номзодини қўйди. Бу ҳақда унинг вакили Айман Бурас маълум қилди. 

“Саиф ал-Ислом Муаммар Қаззофий бўлиб ўтажак президент сайловларига ўз номзодини қўяр экан, ҳокимиятга эмас, мамлакатни қутқаришга интилмоқда”, деб айтган Бурас.

2011 йилда Муаммар Қаззофий тузуми ағдарилгандан кейин у ва унинг яқинлари ортидан ҳақиқий ов бошланган. Исёнчилар Қаззофий ва унинг ўғли Муатасамни ўлдиришган. Унинг яна бир ўғли Хамис Триполининг бомбардимон қилиниши вақтида ҳалок бўлган. Отасининг ишида фаол иштирок этган Саиф ал-Ислом эса асирга олинган. 2015 йилда у қатл этилишга маҳкум қилинган. Қаззофийнинг яна бир ўғли Саъди Нигерга қочган, бироқ 2014 йилда Ливия ҳукуматига топширилган. Қизи Ойша турмуш ўртоғи ва икки фарзанди билан Жазоирга қочиб, у ерда бошпана олган. 

Ливияда президент сайловларини 2018 йил ўрталарида ўтказиш режалаштирилмоқда. 

Top