Жаҳон | 23:35 / 20.03.2018
21051
2 дақиқада ўқилади

Тожикистонда аёлларга кийим борасида тавсиялар берилган китоб чоп этилди  

Фото: Asia-Plus

Тожикистонда аёллар учун миллий услубдаги кийимлар эскизлари тасвирланган “Тожикистонда қиз ва аёлларга кийим кийиш бўйича тавсиялар бўйича йўриқнома” деб номланган китоб чоп этилди. Бу ҳақда “Asia-Plus” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Тожик тилида ёзилган 368 саҳифалик китоб 300 нусхада чоп этилган. Унда маданият вазирлигининг тожик аёлларининг исталган тадбир ва кундалик ҳаётда, жумладан тўй, Наврўз байрами ва оддий дам олиш кунлари учун кийимлар бўйича тавсиялари баён қилинган.  

Китобда 7 ёшдан 70 ёшгача аёл-қизлар учун кийимлар эскизлари берилган.

Бундан ташқари, китобда аёл-қизларга кийиб юриш тавсия қилинмайдиган кийимлар ҳам санаб ўтилган.

“Бу қора рангдаги кийим ва рўмол, қора ҳижоб. Европача очиқ кийимлар – мини-юбка, декольте, топиклар, юпқа матолардан тикилган кийимлар тавсия қилинмайди.  Жамоат жойларида калиш ва шиппаклар, уй кийимида, тананинг баъзи қисмларини ажратувчи тортиб турувчи шимлар, соғлиқ учун зарарли синтетик матолардан тикилган кийимларда бўлиш тавсия қилинмайди”, дейилган йўриқномада. 

Мавзуга оид