Жаҳон | 12:27 / 20.03.2018
5996
1 дақиқада ўқилади

Жонсон: Британия ҳозирча Скрипаль ишини КҚТТ мутахассисларига ишониб топширади

Фото: REUTERS/Pierre Albouy

Буюк Британия ТИВ раҳбари Борис Жонсоннинг маълум қилишича, Лондон Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланиши бўйича ҳодисани ҳозирча Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот (КҚТТ) экспертларига ишониб топширади.

«Менинг ўйлашимча, биз биринчи босқичда ушбу ишни Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти техник экспертларига ишониб топширамиз. Кўрамиз, улар қандай хулосаларга келишар экан», - дея айтиб ўтди Жонсон Deutsche Welle’га берган интервьюсида.

19 март куни Кимёвий қуролни тақиқлаш ташкилоти мутахассислари Солсберидаги ҳодиса юз берган жойда иш бошлашди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Британияда вафот этган 14 россияликнинг жасад қолдиқлари эксгумация қилиниши ҳақида хабарлар берилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид