Жамият | 16:20 / 22.03.2018
6159
2 дақиқада ўқилади

Шаҳрихоннинг чекка қишлоғида 350 ишчи ўринга эга корхона иш бошлади

Фото: KUN.UZ

Қалача маҳалла фуқаролар йиғини Андижон вилояти, Шаҳрихон туманининг чекка ҳудудида жойлашган. Наврўз байрами кунларида Қалача ва унга яқин бўлган ердаги 350 нафар ёш қизлар мунтазам иш жойи билан таъминланди.

“Юксак қурилиш савдо” жамияти таъсисчилигидаги - “ALS TEX” трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхона15 миллиард инвестиция киритиш ҳисобига бунёд этилди.

Лойиҳа эгалари хориждан келаётган маҳсулотларга рақобатбардош трикотаж кийимларини тайёрлашни мақсад қилган ҳолда тикув цехларини энг замонавий ускуналар билан жиҳозладилар.

Корхонанинг тантанали очилиш маросими муносабати билан юртга дастурхон тузалиб, шодиёна ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Ҳикматилло Дадахонов иштирок этиб, йиғилганларни янги ишлаб чиқариш корхонасини очилиши билан қутлади.

“Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг яқиндан берган кўмаги билан лойиҳани тез фурсатларда ишга туширдик”,-дейди корхона раҳбари Абдусалом Тожибоев. “Мақсадимиз, сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, вилоятимиз экспорт салоҳиятига ўз ҳиссамизни қўшиш. Шу йилнинг ўзида 5 миллион долларлик кийим-кечакларни экспорт қилиш учун шартномалар имзоладик”.

KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид