Жаҳон | 08:19 / 23.03.2018
7890
1 дақиқада ўқилади

Саркози Қаззофий «тўдаси» билан курашишга ваъда берди

Фото: AP

Франция собиқ президенти Николя Саркозининг маълум қилишича, Ливия собиқ етакчиси Муаммар Қаззофий «тўдаси» билан курашишни мўлжалламоқда. Унинг билдиришича, айнан улар ўзини коррупцияда айблашди. Бу ҳақда TF1 телеканали хабар қилмоқда.

«Мен бу билан ҳазиллашмайман, бунга жуда жиддий муносабатдаман. Бу бир, икки, ўн йил талаб этар, бироқ мен бу тўданинг фаолиятига чек қўяман», - дея айтиб ўтди Саркози.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Николя Саркози ўзига коррупция, сайлов кампаниясининг ноқонуний молиялаштирилиши ва Ливия давлат маблағларини яшириш бўйича қўйилган айбловлар асоссиз экани ҳақида маълум қилганди.

«Мен қандайдир аниқ далилларсиз айбландим – Муаммар Қаззофийнинг ўғли, қариндоши, амакиваччаси, собиқ бош вазири, вакили ва Зиёд Такиёддиннинг баёнотлари асосида», - дея айтиб ўтган Саркози судда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид