Жамият | 12:24 / 23.03.2018
19262
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Тошкентда Toshkentlend'нинг тантанали очилиши бўлиб ўтади

Фото: Toshkentlend

Янги мавсум бошланиши муносабати билан боғда йирик кўнгилочар дастур ташкил этилади.

25 март, якшанба куни, Диснейленд номи билан танилган пойтахтнинг кўнгилочар боғи - Toshkentlend'нинг янги мавсумда ўз ишини бошлайди.

Боғнинг очилиши ҳамда баҳорнинг гўзал байрами Наврўзни нишонлаш муносабати билан 25 март куни сизларни ажойиб шоу, кўнгилочар дастур, болалар эртакларидаги энг севимли қаҳрамонлар, рақс, ашула, ютуқли ўйинлар, байрамона мазали сумалак ва кўплаб қизиқарли лаҳзалар кутмоқда!

«Бу йил биз мунтазам равишда аниматорларни жалб этган ҳолда мавзуга оид тадбирлар ва махсус дастурлар, кўплаб кўнгилочар шоуларни ташкиллаштириш, шунингдек ноодатий квестлар ва бир қатор мавзуга оид ҳодисаларни ташкиллаштиришни режалаштирганмиз. Мақсадимиз - болаларга ҳайратланарли таассуротларни ва ҳақиқий байрам ҳиссини ҳадя этишдир» - дея Toshkentlend ва Аквабоғни ўз бошқарувига олган янги жамоа директори Саидаҳрор Қодиров ўз фикрлари билан ўртоқлашмоқда.

Фото: Toshkentlend

Режалаштирилган тадбирлар ҳақида оммани хабардор қилиш учун боғ маъмурияти Facebook (www.facebook.com/toshkentlend) ва Instagram (www.instagram.com/toshkentlend) ижтимоий тармоқларида саҳифалар очишди.

Боғ иш тартиби: соат 10:00 дан 22:00 га қадар, дам олиш кунларисиз.

Чипталарни олдиндан, 24 март куни соат 10:00 дан 19:00 гача Toshkentlend кассаларидан харид қилиш мумкин.

Хизматлар ҳақи:

Катталар учун: 30 000 сўм

Болалар учун: 15 000 сўм (3 ёшдан 12 ёшгача)

3 ёшгача бўлган болаларга боққа кириш бепул.

Чипталарни харид қилгач, меҳмонлар боғда бутун кун давомида юришлари ва аттракционлардан чегараланмаган тарзда фойдаланишлари мумкин.

Боғланиш учун телефон: 146-50-00
Манзил: Амир Темур кўчаси, 107.
Мўлжал: Аквабоғ, ТАТУ, Телеминора

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид