09:22 / 24.03.2018
48284

Uzbek Tigers Colombia Heroicos’га имкониятни бой берди

Фото: eluniversal.com

Бутунжаҳон бокс сериялари (WSB) VIII мавсум гуруҳ босқичида Uzbek Tigers ва Colombia Heroicos ўртасидаги беллашув якунланди. Унда Uzbek Tigers жамоаси 3:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Дастлаб, -91 килограммгача вазн тоифасида Санжар Турсунов ва Хулио Дейвис рингга кўтарилди. Жангда Санжар мағлубиятга учради. Сўнг Исроил Мадримов ҳам мағлуб бўлди. Учинчи жангда Иқболжон Холдоров Жон Гутеррез устидан ғалаба қозонган бўлса, 4-жангда Шаҳобиддин Зоиров Жон Мартинезга ҳеч қандай имконият қолдирмади. 5-баҳсда Мироншоҳ Ибрагимов Юбержен Мартинезга имкониятни бой берди.

Ўзбекистонлик боксчилар энди Венесуэла жамоасига қарши рингга чиқади. Жанглар 6—7 апрель кунлари Термизда бўлиб ўтади.

 

Top