Мавроди автобус бекатида топилган, унинг ўлимига нима сабаб бўлгани айтилди
Москвада «МММ» акциядорлик жамияти асосчиси Сергей Мавроди 63 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда mk.ru.
Нашр маълумотларига кўра, Мавроди Поликарпов кўчасидаги автобус бекатида соат тахминан 1.00лар атрофида ўзини ёмон ҳис этган. Ўткинчи шахс унга «тез ёрдамни» чақиртириб берди, сабаби Мавроди кучсизлик ва юракдаги оғриқлардан шикоят қилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Сергей Мавродининг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, «МММ» акциядорлик жамияти Россия тарихида жабрланганлар сони бўйича энг йирик молиявий пирамида саналади. 2003 йилда Мавроди Россияда йирик миқдордаги фирибгарликлар учун судланди. Баъзи маълумотларга кўра, пирамидада иштирок этишдан жабрланганлар сони 10 454 кишини ташкил қилган.
Мавзуга оид
12:12 / 28.09.2024
Москвада 72 ёшли америкалик ёлланма фаолият учун судланмоқда
20:08 / 25.09.2024
Тошкент – Москва йўналишида йўловчи поездлар қатнови қайта тикланди
18:35 / 17.09.2024
Москва областида 2025 йилдан бошлаб мигрантлар меҳнати чекланиши мумкин
21:00 / 16.09.2024