Жаҳон | 08:27 / 26.03.2018
4451
1 дақиқада ўқилади

Мисрда 3 кунлик президент сайловлари бошланмоқда

Фото: РИА Новости / Валерий Шустов

Мисрда 26 мартда президент сайловлари бошланмоқда. Сайловларнинг 1-босқичи 26-28 март кунлари бўлиб ўтади. 

Сайловларда мамлакатнинг амалдаги президенти, 63 ёшли Абдул Фаттоҳ ас-Сисий яққол етакчи ҳисобланади. Мисрнинг собиқ мудофаа вазири бўлган ас-Сисий ушбу лавозимга 2014 йилда сайланган.  

Унинг сайловлардаги ягона рақиби – 65 ёшли тадбиркор ва “Ал-Гад” партияси раҳбари Мусо Мустафо Мусо ҳисобланади. Кўплаб маҳаллий ва хорижий экспертлар унинг амалдаги президентга жиддий рақобат туғдириши даргумонлигини айтишмоқда, Мусонинг ўзи эса сайловчиларнинг 50 фоиз овозига умид қилаётганини айтган.

Мисрда аввалги президент сайловлари 2014 йилда бўлиб ўтган. Ўшанда ас-Сисий 97 фоиз овоз тўплаган, унинг ягона рақиби Ҳамдин Саббоҳийга 2,9 фоиз сайловчилар ўз овозларини берганлар.
 

Мавзуга оид