Жаҳон | 14:59 / 26.03.2018
15244
1 дақиқада ўқилади

Москвада Сергей Мавроди вафот этди

Фото: РИА "Новости"

Москвада тадбиркор Сергей Мавроди 63 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «МК» нашри хабар тарқатди.

Нашр маълумотларига кўра, Мавроди кеча соат 1.00лар атрофида Москвадаги Поликарпов кўчасида жойлашган автобус бекатидан шифохонага олиб кетилган. Ўткинчи инсон унга «тез ёрдамни» чақиртирган - Мавроди кучсизлик ва юракдаги оғриқлардан шикоят қилган.

Мавроди Москвадаги 67-касалхонага олиб кетилди. Унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган – бугун эрталаб у вафот этган.

Эслатиб ўтамиз, Мавроди «МММ» йирик молиявий пирамида ташкил этгани билан кўпчиликнинг ёдида қолганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид